Мабодо шу учаласини касалхона атрофида кўрмадингларми?! (видео)

Улар ўн беш кишилик ошни еб қўйишган. 500 доллар пул ютишган. Соғлиқларини бир грамм ўйлашмаган. Соғлиқ кетса кетсин, 500 доллар кетмасин дейишган… Ош ўта сув тортадиган таом. Еб бўлганингдан кейин ҳам анча вақт чой, сув ичиб юрасан. Шунга сўрадим… Ишқилиб, менинг сўраганларимнинг бари ўринсиз бўлиб чиқсин. Уларни жин ҳам урмаган бўлсин… Лекин барибир соғлиқ билан, одам ўзининг умри билан бундай ҳазиллашмаслиги керак!..