Париж яқинида самолёт қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Париж яқинида самолёт қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Париждан 100 км узоқликда жойлашган Шартр шаҳри (Эр-и-Луар департаменти) яқинида кичик самолёт қулаб тушди, уч киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Le Parisien газетаси префектурага таяниб хабар бермоқда.

«Самолёт турар-жой ҳудудига қулаган, лекин турар-жой бинолари устига эмас», — дея газета префектура баёнотидан иқтибос келтиради.

Полиция воқеа содир бўлган ҳудудни ўраб олди, воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: