Санкт-Петербургда Ўзбекистонлик талаба дизайн танлови ғолиби бўлди 

Санкт-Петербургда Ўзбекистонлик талаба дизайн танлови ғолиби бўлди 

 

Шаҳар Транспорт қўмитаси томонидан ташкил этилган «Мовий лента» танловида ҳайдовчилар, кондукторлар, метро навбатчилари ва машинистлар каби бир қатор касблар учун функционал ҳамда замонавий ягона кийимлар тўпламини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган эди.

 

Давлат саноат технологиялари ва дизайн университетида «Либослар дизайни» йўналишида таҳсил олаётган Моҳинур Комолованинг иши тенгсиз деб топилди.

 

“Аёллик нафосати, ўзига хослик ва Россия маданий пойтахтининг анъаналарига ҳурмат руҳини ўзида жамлаган Комолованинг дизайнерлик иши танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан тенгсиз деб топилди”, – дейилади хабарда.

 

Танловда 90 нафар ёш дизайнерлар 480га яқин эскизлар тақдим этган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: