YouTube 13–15 ёшдаги фойдаланувчилар учун чеклов жорий қилади

YouTube 13–15 ёшдаги фойдаланувчилар учун чеклов жорий қилади

YouTube платформаси 2025 йил 22 июлдан бошлаб жонли эфир (livestream) функциясига оид янги ёш чекловларини жорий этади. Ушбу ўзгаришларга кўра, 16 ёшдан кичик фойдаланувчилар мустақил равишда жонли эфир ўтказа олмайди.

 

 

 

Эндиликда 13–15 ёш оралиғидаги фойдаланувчилар фақатгина катталар кузатувида ва иштирокида жонли эфирга чиқиш ҳуқуқига эга бўлади. Акс ҳолда, қуйидаги чекловлар кучга киради:

 

Жонли чат функцияси ўчириб қўйилади;

Комментариялар блокланади;

Айрим бошқа интерактив имкониятлар вақтинча чекланади.

 

 

YouTube ушбу ўзгариш юзасидан расмий изоҳ бермаган бўлсада, мутахассисларнинг фикрича, бу чора ёш фойдаланувчиларни интернет хавфларидан — жумладан шахсий маълумотлар тарқалиши, зарарли виртуал мулоқотлар ва кибер таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: