Андижонда Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлганлар ушланди

Жорий йилнинг май ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жиҳодчилар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди.
Жамоат етакчиси Андижон шаҳрида яшовчи 1981 йилда туғилган У.А. ўз атрофига 12 нафар шахсларни йиғиб, жамоат ташкил этган ҳолда шаҳардаги турли чойхоналарда тупланиб, келгусида Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилотига қўшилишни ният қилишган. Шунингдек, ўзаро “Байтулмол” кўринишида пул маблағлари йиғиб, уз тарафдорларига бериб келишганлиги маълум бўлган.
Жамоат аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтув тегов ҳаракатлари давомида турли диний экстремистик адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.