Эрон: «Исроил тирик қолиш учун «дада»сига қараб югурди»

Эрон: «Исроил тирик қолиш учун «дада»сига қараб югурди»

Эрон ташқи ишлар вазири Сайид Аббос Ароқчи «X» ижтимоий тармоғида қуйидагича ёзди:

«Эрон бутун дунёга кўрсатди: Исроил режими ЕР ЮЗИДАН ЙЎҚОЛИШНИНГ олдини олиш учун «дадаси»га югуришдан бошқа ИЛОЖИ қолмаган эди.»

Бу баёнот АҚШ ва Эрон ўртасидаги навбатдаги тортишувлар фонида янгради. АҚШнинг Эрондаги ҳаво зарбаларидан сўнг, Олий раҳбар Оятулло Али Хоманаий илк марта чиқиш қилди ва шундай деди:

«Қадрдон Эронимизнинг АҚШ режими устидан қозонган ғалабаси билан табриклайман.»

Трамп бу гапларга жавобан Truth Socialда шундай ёзди:

«Урушдан вайрон бўлган Эрон мамлакатининг ‘Олий раҳбари’ деб аталувчи Оятулло Хоманаий нега бу қадар очиқ ва аҳмоқона қилиб Исроил билан урушда ғалаба қозондик деб айтади? Ахир у бу ёлғон эканини билади. Ваҳоланки, у буюк эътиқод соҳиби экан, ёлғон гапирмаслиги керак.»

Трамп шунга қўшимча қилди:

«Мен уни ХУНУК ВА ШАРМАНДА ЎЛИМдан сақлаб қолдим.»

Арагчий эса ўз раҳбарини ҳимоя қилиб, Исроилга таҳдид билан жавоб берди:

«Агар хаёллар хато қарорларга олиб келса, Эрон ўзининг Ҳақиқий ҚУДРАТИни намоён қилишдан тортинмайди — бу эса Эрон қудрати борасидаги ҳар қандай хаёлга НУҚТА қўяди.»

У яна қўшди:

«Агар президент Трамп чиндан ҳам келишувни хоҳласа, у Олий раҳбаримиз — Оятулло Хоманаийга нисбатан ҳурматсиз ва қабул қилиб бўлмайдиган тилни бир четга суриши ва унинг юракдан эргашувчи миллионлаб тарафдорларини хафа қилмаслиги керак.»

Шу билан бирга, Трамп келаси ҳафта АҚШ ва Эрон расмийлари ядровий келишувни муҳокама қилиш учун учрашишини эълон қилди. Аммо у бу келишувни «зарур эмас», деб таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳаво зарбалари Эроннинг ядровий салоҳиятини «йўқ қилган». Бироқ, разведка маълумотлари бу даъвони шубҳа остига қўймоқда ва Трамп бу ҳолда яна ҳаво зарбалари ҳақида ўйлаб кўриши мумкинлигини билдирди.

Айни пайтда, “дада” деган атаманинг Трампга нисбатан ишлатилиши интернетда тарқалди. НАТОнинг янги бош котиби Марк Рютте аввал бу сўзни ишлатиб, Трампнинг Эрон ва Исроилга нисбатан қаттиқ сўзларини шундай таърифлаган. Кейинроқ, Оқ уй Трампнинг НАТО саммитидаги иштирокини Usher ижросидаги “Hey Daddy (Daddy’s Home)” қўшиғи билан видеоролик қилиб тарқатди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: