Исроил томонидан ўлдирилгани эълон қилинган Эрон олий раҳбарининг бош маслаҳатчиси тирик эканлиги аниқланди — Clash Report

Оммавий ахборот воситалари Али Шамхонийнинг Теҳронда қўриқчилар қуршовида тушган суратини чоп этди.
Исроил Шамхоний 13 июнда амалга оширилган ҳужумдаги олган жароҳатлари оқибатида вафот этгани ҳақида эълон қилган эди.
Аввалроқ Исроил томонидан «ўлдирилгани» эълон қилинган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг “Ал-Қудс” махсус кучлари қўмондони Исмоил Қаъани ҳам тирик эканлиги маълум бўлганди.