Покистонда террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилида ҳарбий конвойга бориб урилди, 16 киши ҳалок бўлди

Покистонда террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилида ҳарбий конвойга бориб урилди, 16 киши ҳалок бўлди

«Покистон ва Афғонистон чегарасига яқин жойлашган Шимолий Вазиристон вилоятида ҳудкуш террорчи портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобилида ҳарбий конвойга бориб урилди», дея хабар бермоқда агентлик маҳаллий ҳокимият вакилига таяниб.

 

АFP суҳбатдошига кўра, воқеа оқибатида 16 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, яна тахминан 20 киши, жумладан, тинч аҳоли вакиллари жароҳат олган.

 

«Портлаш натижасида икки уйнинг томи қулаб тушиб, олти нафар бола жароҳат олди», — деди АFP’га Покистон полицияси вакили.

 

The Times of India нашрига кўра, ҳужум учун жавобгарликни Покистондаги “Толибон” ҳаракати таркибига кирувчи дала қўмондони Ҳофиз Гул Баҳодир бошчилигидаги гуруҳ жангарилари ўз зиммасига олган.

 

Покистон ҳукумати бир неча йил аввал Афғонистонда ҳокимиятга келган “Толибон”ни чегарага яқин ҳудудларда ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига қарши ҳужумларда ҳамкорлик қилаётганликда айбламоқда. “Толибон” эса бу айбловларни рад этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: