«Реал” КЎЖЧ гуруҳ босқичидан кейин энг кўп даромад олди, “Сити” иккинчи ўринда

Мадриднинг “Реал” жамоаси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида иштирок этиш учун энг юқори миқдордаги кафолатланган даромадни қўлга киритди. “Қаймоқранглилар”нинг гуруҳ босқичидан кейинги даромади 32,8 миллион еврони ташкил қилди.
Плей-офф босқичига чиқиш ва бошқа қўшимча тўловларни ҳисобга олганда, мадридликлар умумий ҳисобда 43,55 миллион евро ишлаб олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Иккинчи ўринни “Манчестер Сити” эгаллади. “Шаҳарликлар”нинг кафолатланган даромади 30,9 миллионни ташкил этди. Қўшимча тўловлар билан биргаликда клуб умумий ҳисобда 42,51 миллион даромад кўрди.
Мазкур кўрсаткич бўйича учликни “Бавария” якунлаб турибди — немис клуби гуруҳ босқичи учун 27,8 миллион даромад олди. Жами бўлиб, мюнхенликлар ҳозиргача 37,69 миллион ишлаб топди.