Хусийлар Исроилнинг жанубига зарба берди

Хусийлар Исроилнинг жанубига зарба берди

Яманлик хусийлар Исроилнинг жанубига зарба беришганини маълум қилишди. Улар қуролли кучлари вакили Яҳё Сариянинг сўзларига кўра, «Зулфикар» типидаги баллистик ракета Беэр-Шева атрофидаги «ҳассос ҳудуд»ни нишонга олган.

«Хусийларнинг ракеталар бўлими Бирюссеби (Беэр-Шева)да «Зулфикар» типидаги баллистик ракета билан ҳассос нуқтага ҳужум қилди», — деди Сария.

Исроил армияси эса Яман ҳудудидан отилган ракета ҳимоя тизимлари томонидан йўлдан оздирилганини маълум қилди.

Аввалроқ хусийлар «минтақадаги барча фаолиятни кузатиб боришда ва назорат қилишда» эканликларини ва ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга тайёр эканликларини билдирган эди. Сариянинг сўзларига кўра, ҳаракат Исроилга қарши агрессияга дуч келган ҳар қандай араб ёки ислом давлатини қўллаб-қувватлайди.

6 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп хусийлар Қизил денгиздаги кемаларга бўлган ҳужумларни тўхтатишга розилик билдирганини маълум қилди. Шу боис, АҚШ Ямандаги ҳаракат позицияларига зарбаларни тўхтатди.

Кейинчалик, Оман ташқи ишлар вазири Бадр аль-Бусаиди ўз мамлакати воситачилигида ўтишга келишувга эришилганини тасдиқлади. Ушбу келишув хусийлардан Баб-эль-Мандеб бўғози орқали ўтаётган, жумладан америкалик кемаларга ҳам, ҳужумларни тўхтатишни талаб қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: