Юрак хасталигини енгган футболчи майдонга қайтади

«Рома» ярим ҳимоячиси Эдоардо Бове юраги билан боғлиқ муаммодан сўнг фаолиятини давом эттиришга яқин турибди.
Бу ҳақда «Sky Sport Italia» хабар берди.
Манбага кўра, тестлар Бове тўлиқ тиклангани ва 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб майдонга қайтиши мумкинлигини кўрсатди. 23 ёшли италияликнинг ўзи ҳам профессионал фаолиятини давом эттиришга шай.