Эрон Исроил сулҳ шартларига риоя қилишига шубҳа қилмоқда

Эрон Исроил сулҳ шартларига риоя қилишига шубҳа қилмоқда

Бу ҳақда Таsnim агентлиги Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбарига таяниб хабар бермоқда.

 

Абдураҳим Мусавийнинг сўзларига кўра, Исроил ҳужумни айнан Эрон «сабр-тоқат кўрсатиб, АҚШ билан музокаралар олиб бораётган» пайтда амалга оширган.

 

«Урушни биз бошлаганимиз йўқ, лекин тажовузкорга бор кучимиз билан жавоб қайтардик. Биз душман ўт очишни тўхтатиш бўйича мажбуриятларига амал қилишига ишонмаяпмиз, шунинг учун агар яна тажовуз такрорланса, унга яна қатъий жавоб беришга тайёрмиз», — дея таъкидлади Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари.

Дўстларингизга ҳам юборинг: