Мбаппе 100 фоиз тайёр

Мбаппе 100 фоиз тайёр

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида «Ювентус»га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олади. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Франциялик форвард соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли АҚШ стадионларида ўтаётган мусобақанинг гуруҳ босқичида иштирок этмаганди. Плей-оффда эса у майдонга туша олиши айтилмоқда.

«Қироллик клуби» ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, 1/8 финалга йўл олди ва энди Туриннинг «Ювентус» жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 1 июлдан 2 июлга ўтар кечаси Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: