Москвада Владимир Путин ва Чеченистон раҳбарининг ўғли Адам Қодиров ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтди

Москвада Владимир Путин ва Чеченистон раҳбарининг ўғли Адам Қодиров ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтди

Бу ҳақда Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев маълум қилди.

«Россия президенти билан учрашув норасмий муҳитда ўтди, аммо самимият ва илиқлик билан тўла бўлди. Владимир Владимирович Адам Рамзановични бўлажак никоҳ тўйи билан шахсан табриклаб, унга мустаҳкам оилавий бахт ва Чеченистон Республикасига ҳамда буюк Ватанимизга хизматда ютуқлар тилади», — деди Дудаев.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президент Владимир Путинга Адам Қодировни оила қуриши муносабати билан шахсан табриклагани учун миннатдорлик билдирган эди.

27 июн куни Чеченистон раҳбарининг қизи Айшат Қодирова 17 ёшли укаси Адам уйланаётганлиги ҳақида маълум қилган эди. Айшатнинг айтишича, тўй Қодировлар авлоди туғилиб ўсган қишлоқдаги уйда бўлиб ўтади. Кремл ҳозирча бу табрик ҳақида расмий баёнот бергани йўқ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: