Покистон ҳарбийлари йўлида портлаш содир бўлди

Покистон ҳарбийлари йўлида портлаш содир бўлди

Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Шимолий Вазиристон ҳудудида уй шароитида тайёрланган портловчи қурилма портлади. Маҳаллий Khyber Chronicles нашрининг маълумотига кўра, портловчи қурилма ҳарбий колоннанинг йўлида ўрнатилган ва масофадан бошқарилган ҳолда ишга туширилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум натижасида 13 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 24 нафари жароҳат олган. Жабрланганлар орасида 14 нафар тинч аҳоли вакили ҳам бор.

Ҳодиса Афғонистон билан чегарадош бўлган Хайбер-Пахтунхва вилоятида содир бўлди. Ушбу минтақа, Белужистон билан бирга, Покистоннинг энг беқарор ҳудудларидан биридир.

Ушбу вилоятларда пуштунлар ва белуджларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш номи остида фаолият юритувчи қуролли гуруҳлар мавжуд бўлиб, улар хавфсизлик кучлари ва маҳаллий аҳоли вакилларига мунтазам ҳужумлар уюштирмоқда.

Исломобод бундай ҳужумларни Афғонистон ҳудудида жойлашган «Техрик-и-Талибан Покистон» (ТТП) гуруҳининг уюштирганини айтади, аммо афғон ҳукумати бу даъволарни рад этмоқда.

Белужистонда эса фаолият юритувчи Белужистон Озодлик Армияси (BLA) провинциянинг Покистондан ажралиб чиқиб, белудж халқининг номидан мустақил бошқарувни талаб қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: