«Қани тортдик!..» (видео)

«Қани тортдик!..» (видео)

Бизни қачон қарамаса ғийбатчи дейишади. Чунки биз йиғилганимизда эркакларга ўхшаб «тўқиштиравермаймиз». Нима қилиш керак? Одам оддий гаплардан зерикади. Агар ғийбатлашсак вақт ўтгани билинмайди. Кейин уйга бориб ҳам бу ерда эшитганларимизни барини «ўртоқлашамиз». Келинглар, дедик хотинлар йиғилишиб, худди эркаклардай ўтирамиз. Ғийбат қилмаймиз!.. Мана ғийбат қилмаяпмиз. Бир-биримизни мақтаб тостлар айтаяпмиз… Тостлардан шу нарса маълум бўлдики, ҳаммамиз ажойиб, бенуқсон аёллар эканмиз. Фақат ўтириш сўнгида ҳамма бир-бирини шунчалик яхши кўриб қолдики, битта ўпайга тушиб кетди!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: