Қидирувдаги яна бир автомашина жарима майдончасига қўйилди

Юртимизда тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ, айрим тадбиркорлар ўз имкониятларини тўғри баҳоламасликлари оқибатида бўлса керак, бизнес режалар самара бермай, кредит қарздорликлари суд тартибида ундирилмоқда.
Кармана туман иқтисодий судининг 25.03.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “MHMS OMADI LOGISTIK” МЧЖдан ундирувчи ЧЭКИБ “Ҳамкорбанк” фойдасига 285,9 млн. сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни қарздор МЧЖга тегишли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган “MAN XF 518 FT EURO 6” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ғиждувон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Қонунчиликка мувофиқ қарздорликни бартараф этиш учун қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.
Мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги автотранспорт воситаси Бухоро шаҳрида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланган ва тегишли тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қарздорликни бартараф этиш учун қарздорга муддат берилиб, бартараф қилинмаган тақдирда, автомашина сотиш учун онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида расман огоҳлантирилган.
Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.