Роналду клуби янги юлдуз учун 100 млн евро тайёрлади

Матбуот хабарига кўра, «Ан-Наср» Криштиану Роналдуга таркибни жиддий кучайтиришни ваъда қилган. Клуб Европа футболи юлдузларини жалб қилиш учун кенг молиявий имкониятлардан фойдаланишни давом эттириш ниятида.
Okaz нашрининг журналист Бен Жейкобсга таяниб хабар беришича, «Ан-Наср» «Ливерпуль» ҳужумчиси Луис Диасни нишонга олган. Трансфер суммаси 100 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Бундай суммага «қизиллар» 28 ёшли колумбияликни сотишга тайёр.
Аввалроқ матбуот Луис Диасни «Барселона» билан боғлаганди. Шу билан бирга, каталонияликлар колумбиялик футболчининг қимматлигини ҳисобга олиб, уни ўз сафига қўшиб олиши қийин бўлади.