Трамп Ғазода яқин вақт ичида оташкесим бўлишини башорат қилди

Трамп Ғазода яқин вақт ичида оташкесим бўлишини башорат қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазодаги исроилликлар ҳужумлари яқин кунларда тўхташи мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирди.

Журналистнинг саволига жавобан Трамп шундай деди: «Ғазодаги вазият даҳшатли, ва менимча, оташкесим кейинги ҳафта ичида эришилади».

Трамп сўнгги кунларда музокара жараёнида қатнашганлар билан учрашганини ва уни кўп ҳолларда яраш имкониятлари ҳақида сўрашларини айтди.

Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт ҳам Трамп Ғазодаги урушни тўхтатиш ва гаровдаги шахсларни озод қилишни устувор вазифа деб ҳисоблашини маълум қилган эди.

«Президент Исроил ва Ғазодаги вазиятни жуда оғир деб билади ва уни тугатиш зарур, деб ҳисоблайди», — деди Ливитт. У шундай деди: «Маъмуриятнинг асосий мақсади — Ғазодаги барча гаровдаги инсонларни озод этиш ва можарони илoji борича тез тугатиш».

Ливитт шунингдек қўшимча қилди: «Ғазо ҳозир яшаш учун яроқсиз. Уни араб ҳамкорларимиз ёрдамида тиклаш керак, ва президент айнан шуни хоҳлайди».

Шу билан бирга, у февраль ойида Трамп томонидан айтилган — Ғазо устидан АҚШ назорати ва фаластинликларни чиқариб юбориш ҳақидаги баёнотга тўхталиб ўтмади.

Айни пайтда, араб давлатлари Ғазони тиклашда иштирок этишга тайёр, бироқ бу Фаластин билан ҳамкорликда бўлиши керак, бу эса Исроил ҳукуматини қониқтирмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: