Украина президенти мамлакатнинг пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциядан чиқиши тўғрисидаги фармонни имзолади

Владимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш бўйича Оттава конвенциясидан чиқиш тўғрисидаги қарорини кучга киритувчи фармонни имзолади. Бу ҳақда “Голос” партиясидан Олий Рада депутати Роман Костенко маълум қилди.
«Бу — уруш шароитида узоқ вақтдан бери зарур бўлиб келаётган қадам. Россия бу Оттава конвенциясининг иштирокчиси эмас ва миналардан оммавий равишда бизнинг ҳарбийларимиз ва тинч аҳолимизга қарши фойдаланмоқда. Биз душман ҳеч қандай чекловларга амал қилмаётган бир шароитда ўзимизни йлтийиб ўтиришимиз мумкин эмас», — дея изоҳ берди Костенко.
Унинг айтишича, Зеленскийнинг фармонни имзолагани ҳақида унга «ҳозиргина хабар беришган». Ҳужжат матни ҳали расман эълон қилинмаган. Костенконинг сўзларига кўра, энди конвенциядан чиқиш масаласи Олий Радада кўриб чиқилиши кутилмоқда.