АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон аниқланди

АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон аниқланди

Give Me Sport саҳифаларида Англия Премьер-лигаси тарихидаги энг яхши дарвозабонлар рейтинги эълон қилинди. Рейтингнинг биринчи поғонасидан «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ дарвозабони Петер Шмейхель жой олди. Иккинчи ўринда «Челси»нинг собиқ футболчиси Петр Чех.

Учинчиси «Манчестер Юнайтед»нинг яна бир собиқ дарвозабони – Эдвин ван дер Сар бўлди. Тўртинчи поғонада Дэвид Симен, бешинчи ўринда эса «Ливерпуль»нинг амалдаги дарвозабони Алиссон жойлашди.

Ўнликдан кейинги ўринларни Девид де Хеа, Эдерсон, Йенс Леманн, Шей Гивен ва Брэд Фридель эгаллади.

Англия Премьер-лигасининг навбатдаги мавсуми одатдагидек август ойи ўрталарида старт олади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: