Бўкиб қолади, деб ўйлагандим!.. (видео)

Бўкиб қолади, деб ўйлагандим!.. (видео)

Лекин Арабхонани боласини ошқозони катта битта тоғара билан тенг экан. Еб қўйди. Ўзиям қора терга тушди. Ўзи охирги пайтларда мана шунақа очофатлик мусобақаси жуда авж олди. Жиззахдан «Босим бобо» сомсаси бориди. Икки кило. Уни ҳам қанчадан-қанча одам еб, мукофатларини олиб кетган. Ошхона эгаси анча-мунча харажат ҳам қилиб қўйганди. Кейин негадир ўша сомса кўринмай кетди… Лекин гап бунда эмас. Ҳой баракат топгурлар, сал ўзларингни ўйлаларинг. Ҳозир бир амаллаб «тиқаяпсан». Устидан камида яна бир челак сувни ичиб юборасан. Ундан кейин момонгни кўрасанда. Бу болаям ғўддайиб кетганини билан ўзидан ўтганини ўзи билади. Шошиб кетди, шунга қараганда дўхтирхонага югурган бўлса керак. Ахир ичини ювдириши керак-ку. Дўхтир текиндан текинга ювиб қўядими? Анави олти юз мингни камида ярми кетади. Агар ҳаммасини сарфламаса. Шунда ким ютган бўлади?..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: