Исроилнинг Эрондаги қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

Бу ҳақда Эрон суд ҳокимияти вакили Асғар Жаҳонгирга таяниб, Mizan хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида маҳбуслар ва уларни кўргани келган оила аъзолари, маъмурият ходимлари бўлган.
Снарядлар қамоқхонанинг бир қатор хоналарига, жумладан, тиббиёт бўлими, муҳандислик-техник корпуси, ташрифлар зали ва суд канцеляриясига тушган.
Қамоқхонада чет эллик маҳбуслар ҳам жазо ўтаётган бўлган.
Эвин қамоқхонаси сиёсий маҳбуслар, журналистлар, фаоллар ва чет элликлар сақланадиган энг қаттиқ қўриқланадиган қамоқхона сифатида танилган.
Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Исроил Теҳрондаги Эвин қамоқхонасига зарба берган эди