Нима қиламиз энди? Тирикчилик?! (видео)

Хотин, бола-чақа бор. Уйни ижараси бор. Бунинг устига хотиним менга билдирмай кредит олган. Ойма ой уни ёпиб боришим керак. Ундан кейин ўқиш пуллариям кўпайиб кетди. Кунига оширишади. Сўрасанг доллар ошди, дейди. Мана неча кундирки, доллар тушаяпди, лекин улар ўқиш пулларини арзонлаштиришмаяпди-ку. Кейин дўхтир, деган бир очофат бор. Худо кўрсатмасин ёнига бирорта дард билан бориб қолсанг, нақд терингни шилиб олади. Мана шунақа гаплар, мен сизга!..