Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосарининг ташрифини бекор қилди

Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосарининг ташрифини бекор қилди

Алексей Оверчук июнь ойи охирида Бокуга ташриф буюриши режалаштирилган эди.

Манбаларга кўра, Екатеринбургда озарбайжонликларнинг қўлга олиниши ва уларга нисбатан зўравонлик ташриф бекор қилинишига сабаб бўлган, деб ёзади Озарбайжон ОАВ.

«Ҳозирги вазиятда Озарбайжон томони Оверчук ёки Россиянинг бошқа расмий шахслари келишини ўринли деб ҳисобламайди,» дейди манбалар.

Ҳозирча Москва ва Боку расмийлари бу борада ҳеч қандай изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон аввалроқ Россияни Екатеринбургда 2 нафар озарбайжонлик ҳалок бўлган мамлакат фуқароларининг ҳибсга олинишини текширишга чақирган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: