Хайрулла, оғайни сиз шархловчисиз башоратчи эмас!.. (видео)

Аслида башоратчи бўлишдан Худо асрасин. Шунчаки таҳлилчи дейлик… Лекин ўша таҳлилингизни азбаройи Мессига бўлган ишқибозлигингиздан келиб чиқиб қилдингиз. Анави «Орят»даги болалар билан бирга. Аслида, Месси ва унинг жамоаси қойиллатиб эмас, шунчаки тасодиф билан биру саккизга чиқиб қолганди. Бу, куни кеча исботланди ҳам. Итлаянинг «Интер» ини гапирдингиз. Уларнинг «духи»ни ПСЖ олиб қўйганди. Қолаверса, ҳавфсаласиз боришди улар АҚШга. Хуллас, сизнинг таҳлилингиз ҳеч нимага ярамади. ПСЖ эса «Интер Майами»ни янчиб ташлади. Биринчи бўлимнинг ўзида. Ўзи ўйинга ўшанда нуқта қўйилган эди!..