2026 йилги НАТО саммити Туркияда бўлиб ўтади

2026 йилги НАТО саммити Туркияда бўлиб ўтади

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг маълум қилишича, 2026 йилда НАТО давлатлари ва ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги саммити Туркия пойтахти Анқарада ўтказилади.

 

 

 

Мазкур қарор НАТОнинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтган саммитида қабул қилинган бўлиб, бу ҳақида Эрдўғон Анқарада бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунида оммага эълон қилди.

 

 

 

— “Туркия 2026 йил июль ойида НАТО саммитига мезбонлик қилади. Альянс етакчиларини пойтахтимиз Анқарада кутиб оламиз. Саммитда хавфсизлик бўйича муҳим қарорлар қабул қилинади,” — деди Туркия раҳбари.

 

 

 

2026 йилги НАТО саммити бутун дунё сиёсий кун тартибида муҳим воқеа сифатида эътироф этилмоқда. Тадбир давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда:

 

 

 

НАТОнинг Украина ва Грузия билан бўлган стратегик алоқалари,

 

 

 

Аъзо давлатларнинг мудофаа харажатларини ошириш бўйича мажбуриятлари,

 

 

 

НАТОнинг Яқин Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги фаолияти,

 

 

 

Киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва замонавий технологияларнинг ҳарбий соҳадаги роли.

 

 

 

1952 йилдан буён НАТО аъзоси ҳисобланган Туркия, альянсдаги энг катта армиялардан бирига эга. Мамлакат стратегик жойлашуви билан НАТОнинг жанубий қанотида муҳим ҳарбий ва геосиёсий позицияни эгаллайди. Жумладан, Туркия ҳудудида жойлашган Инжирлик авиабазаси НАТОнинг муҳим ҳарбий инфратузилмаларидан бири ҳисобланади.

 

 

 

Анқарада ўтадиган НАТО саммити нафақат Туркия, балки бутун альянс учун стратегик аҳамиятга эга бўлади. У халқаро хавфсизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим қарорларни қабул қилиш учун замин яратади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: