Бугундан пенсия ва нафақалар миқдори 10 %га оширилди

Пенсия ва нафақаларнинг амалдаги миқдори:
🔸 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;
🔸 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
🔸 кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
▪️ 3 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 360 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун – 275 000 сўм;
▪️ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм;
▪️ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 110 000 сўм;
🔸 кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.