КХДР Украинадаги урушга яна 30 минг нафаргача аскар юбориши мумкин

КХДР Украинадаги урушга яна 30 минг нафаргача аскар юбориши мумкин

«Шимолий Корея Россия тарафида Украинадаги урушда жанг қилаётган ўз аскарлари сонини уч бараварга оширишни режалаштирмоқда, деб ёзади CNN Украина махсус хизматлари баҳоларига таяниб.

 

Ушбу маълумотларга кўра, яқин ойларда Россияга 25 мингдан 30 минг нафаргача шимолий кореялик ҳарбий келиши мумкин.

 

CNN сунъий йўлдош суратларини таҳлили асосида, май ойида Россиянинг Находка шаҳри яқинидаги яқинидаги Дунай портида Россиянинг “Ропуча” кемаси яна тўхтаганини аниқлади. Таҳлилчиларга кўра, бу кема 400 тагача аскарни ташишга қодир ва у ўтган йили Россияда шимолий кореялик аскарларни жойлаштириш учун ишлатилган эди.

 

Шунингдек, сунъий йўлдош тасвирларида Шимолий Кореядаги Сунан аэропортида юк самолётлари ҳам қайд этилган.

CNN бу ҳолатлар КХДР қўшинларининг жойлаштирилишидан далолат бериши мумкин деб ҳисобламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: