Португалияда осмонда камдан-кам учрайдиган “ўрама булут” пайдо бўлди

У улкан тўлқин ёки цунамига ўхшаб, пляжда дам олаётган сайёҳларни қўрқитиб юборган.
Иқлим экспертлари фикрига кўра, бу ҳодиса Португалия учун мисли кўрилмаган бўлса-да, Австралияда кўпроқ кузатилади.
«Осмондаги улкан тўлқинга ўхшаш ажойиб кўринишига қарамай, бу турдаги булутлар цунами билан боғлиқ эмас. Бу шунчаки ҳаво массалари ва денгиз шамоллари ўртасидаги қарама-қаршиликлар туфайли юзага келадиган ноёб атмосфера ҳосиласи,» – дея аниқлик киритди шарҳловчи Андреа Пинто.
Унинг маълумотларига кўра, бу турдаги булутлар узун қувур шаклида бўлиб, океан бўйлаб «думалагандек» горизонтал ҳаракатланади.
“Ўрама булут” Швеция, Бразилия ва Уругвайда ҳам кузатилган.