Қизлар жанги!.. (видео)

Пулни дебми?! Йўқ бу ёшларидан жуда кам ҳоллардагина қизлар пул, бойлик ва ёки шунга тортадиган масала устида бири-бирини ёқасидан олади. Буларнинг соч юлишишларини асосий сабаби йигитлар. Улар тез-тез йигит талашишади. Ҳали эрга тегишмаган, бировини эрини бошқаси тортиб олмаган. Шунчаки биттаси билан «гаплашиб» юради. Ана шу гаплашаётганига бошқа бир қиз кўзини сузади. Ва шунинг ортидан жанжал келиб чиқади…
Аммо шунинг билан бирга жанжаллашаётганлар оилада қандай тарбий олишаётшганлигини ҳам кўрсатиб қўйишади. Аслида қиз болага битта йигитни, деб ҳамманинг кўз ўнгида кимнингдир бошига, юзига чанг солиши ута уятли ҳолат. У шу йўл билан ўзининг қанчалик зўр эканлигини кўрсатмайди. Қайтанга тескариси бўлади. Ўзининг, оиласининг нақадар шармандали эканлигини кўрсатиб қўйишади. Демак, ундай оилаларда эркаклар эмас, аёллар хўжайин!.. Бу эса расвонинг расвоси!..