“Sputnik Озарбойжон” бош муҳаррири ва унинг ўринбосари тўрт ойга ҳибсга олинди

“Sputnik Озарбойжон” бош муҳаррири ва унинг ўринбосари тўрт ойга ҳибсга олинди

Озарбойжон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Игор Картавих ва Евгений Белоусовларга нисбатан профилактика чоралари бўйича қарор Бокунинг Хатай туман суди томонидан қабул қилинган.

Улар Россия Федерал хавфсизлик хизматида (ФСБ) ишлаганликда гумон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан фирибгарлик, ноқонуний тадбиркорлик ва жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни легаллаштириш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотларга кўра, Картавих ва Белоусовдан ташқари яна беш киши жиноий жавобгарликка тортилган, лекин уларнинг исми ошкор этилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: