Баварияда номаълум шахс поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилди

Баварияда номаълум шахс поезд йўловчиларига болта билан ҳужум қилди

Бу ҳақда Focus Online нашри хабар берди.

«Ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳатланган, ҳужумчи қўлга олинган. Ҳодиса Штраубинг ва Платтлинг шаҳарларини боғловчи темир йўл йўналишида содир бўлган. Поезд тахминан 500 йўловчи билан Венага йўл олаётган бўлган, жароҳатланганлар касалхонага етказилган», дея хабар бермоқда нашр.

Штраубингдаги Бирлашган бошқарув маркази вакили ҳодиса жойида тахминан 150 нафар мутахассис ишлаётганини маълум қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: