«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёнғин чиқди

Бугун, 2 июль куни соат 20:55 да «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин қутқарув бошқармасига довондан ўтган А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган «IVECO» русумли юк машинасида ёнғин бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан «Қамчиқ» махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасининг ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:57 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:00 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда «Қамчиқ» довонида автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда, децилади хабарда.