Навоийдаги истироҳат боғида бир гуруҳ қизлар жанжаллашди

Навоийдаги истироҳат боғида бир гуруҳ қизлар жанжаллашди

Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, шу йилнинг 30 июнь куни фуқаролар Ж.Х. (2004 йилда туғилган қиз бола) ҳамда Т.Д (2006 йилда туғилган қиз бола) Навоий шаҳридаги истироҳат боғидаги ўзларига нотаниш бўлган 4 нафар вояга етмаган қизлар (2010, 2011, 2012 йилларда туғилган) билан каруселда учиш вақтида ўзаро номуносиб муомала туфайли жанжал юзага келиб, Ж.Х. ва Т.Д. қизларни калтаклаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: