Путин ва Трамп ўртасидаги телефон суҳбатида нималар муҳокама қилинди?

Путин ва Трамп ўртасидаги телефон суҳбатида нималар муҳокама қилинди?

Россия президенти ёрдамчиси Ушаков Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбат юзасидан бир қанча баёнотлар берди:

Украина борасида

▪️Россия Украина билан Истанбул тинчлик келишувлари доирасида ишламоқда ва Россия можарони музокаралар йўли билан ҳал қилишда давом этади.

▪️Россия юзага келган қарама-қаршиликнинг барча асосий сабабларини бартараф этишдан воз кечмайди.

▪️Трамп Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни имкон қадар тезроқ тугатиш масаласини кўтарди.

АҚШ ҳақида

▪️Трамп АҚШ Сенатида солиқ ва иммиграция ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳаси муваффақиятли қабул қилиндиганини маълум қилди.

▪️Путин Трампни яқинлашиб келаётган АҚШ Мустақиллик куни билан табриклади.

▪️Путин Россия Америка давлатчилигининг шаклланишида муҳим роль ўйнаганини таъкидлади.

Яқин Шарқ мавзуси

▪️Президентлар Эрон ва бутун Яқин Шарқ атрофидаги вазиятни батафсил муҳокама қилишди.

▪️Путин ва Трамп суҳбат чоғида Суриядаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди. Москва ва Вашингтон бу борадаги мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.

Бошқа мавзулар

▪️Путин ва Трамп энергетика ва коинотни тадқиқ қилиш соҳаларида бир қатор истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди.

▪️Суҳбатда Россия ва АҚШ президентлари учрашуви мавзуси муҳокама қилинмади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: