«Реал» бразилиялик юлдузини қўйиб юборишга рози бўлди

«Реал» ёзда Родриго кетиши учун очиқ.
The Athletic хабарига кўра, бразилиялик вингернинг отаси ва агенти клубга Родригонинг етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норозилик билдирган. Унинг шикоятлари ва футболчининг муваффақиятсиз ўйинлари туфайли «Реал» агар Родриго жамоани тарк этишни истаса, унинг кетишига тўсқинлик қилмасликка қарор қилди. Мадридликлар бош мураббийи Хаби Алонсо ҳам бразилияликнинг кетишига қарши эмас.
Қайд этилишича, «Арсенал» бир неча ҳафта олдин Родригонинг вакиллари билан эҳтимолий трансфер бўйича дастлабки музокараларни ўтказган. Вингер «канонирлар» мураббийлар штабига ёқади, унинг трансфери клубда ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида муҳокама қилинган эди.
Родриго Ла Лиганинг ўтган мавсумида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.