Салоҳ Жотанинг ҳалокатли ўлимига муносабат билдирди

Салоҳ Жотанинг ҳалокатли ўлимига муносабат билдирди

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ижтимоий тармоқларда пост қолдирди. Мисрлик футболчи жамоадошининг ўлимига муносабат билдирди – Диогу Жота Испанияда укаси Андре Силва билан ЙТҲда ҳалок бўлди.

«Айтадиган гапим йўқ. Кечаги кунгача мавсумлар оралиғидан кейин «Ливерпуль»га қайтишимдан олдин мени нимадир қўрқитади, деб ўйламагандим. Жамоадошлар келишади ва кетишади, лекин бундай эмас. Клубга қайтганимизда, Диогу ёнимизда бўлмаслигига кўникиш жуда қийин бўлади. Менинг хаёлим унинг рафиқаси, болалари ва, албатта, тўсатдан фарзандларини йўқотган ота-онаси билан. Улар ҳеч қачон унутилмайди,» – деб ёзди Салоҳ.

Диогу Жота «Ливерпуль» сафида 5 мавсум тўп тепди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: