Сурхондарёда кекса аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, 1 июль куни соат 09:40 ларда Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи Г.Умбаровани яшаш уйида у билан вақтинчалик яшаб келаётган невараси уйғотмоқчи бўлиб кирганида, момоси Г.У. (1954 йилда туғилган)нинг жасади бош қисмида тан жароҳатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.