Буюк Британиянинг ядро қуролларини сақловчи ҳарбий авиабазалари атиги бир ярим метрлик панжара билан ҳимоялангани маълум бўлди

Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
«Бу бир нечта объектларга, жумладан, келажакда F-35 қирувчи самолётлари жойлашадиган майдонларга ҳам тааллуқли. Бундай шароитда Британянинг янги самолётлари турли гуруҳлар ёки хорижий агентлар томонидан ҳужумга учраши мумкин», деб ёзади нашр.
Ўтган ҳафта Фаластинни қўллаб-қувватловчи Palestine Action ташкилоти ушбу базаларга ҳужум қилиш билан таҳдид қилган эди.
The Telegraph’нинг қайд этишича, баъзи жойларда учиш-қўниш йўлаклари фақат ёғоч панжаралар билан ўралган ёки умуман ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз қолдирилган. Бундай потенциал заиф жойларни эса оддий Street View дастури ёрдамида исталган киши топиши мумкин.