Чехияда ўқ-дорилар сақланадиган жой иссиқдан портлаб кетди

Чехияда ўқ-дорилар сақланадиган жой иссиқдан портлаб кетди

Чехия шимоли-ғарбида, Литомержице шаҳри яқинидаги армия ўқ-дориларини сақлаш омбори яқинида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда CТК ахборот агентлигига таяниб, Россиянинг ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.

Ёнғинни ўчириш учун самолётлардан фойдаланган ҳолда 12 та ўт ўчириш бўлими сафарбар этилган. Ёнғин авж олган тўрт гектар майдонда ер остида сақланган эски ўқ-дорилар портлаб, вазиятни янада мураккаблаштирган. Расмийлар фавқулодда ҳолат зонаси яқинидаги аҳоли пунктлари аҳолисини ўрмонда сайр қилмасликка чақирди.

Чехиядаги иссиқлик кундан-кунга ёмонлашмоқда. Чоршанба куни термометр 35 даражадан юқори ҳароратни кўрсатди. Пайшанба куни метеорологлар кун яна исиб кетишини башорат қилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 40 даражага етиши мумкин. Ўрмон ёнғинлари хавфи мавжуд.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: