Францияда самолёт қулаб тушиши натижасида учувчи ҳалок бўлди

Францияда самолёт қулаб тушиши натижасида учувчи ҳалок бўлди

Франциянинг марказий қисмидаги Эндр департаментида бир двигателли самолёт қулаб тушди, бортидаги бир нафар учувчи ҳалок бўлди.

Бу ҳақда департаментнинг ўт ўчириш ва қутқарув маркази маълум қилди.

«Шатору-Виллер аэродромида учиш-қўниш йўлаги охирида самолёт ҳалокатга учради. Самолёт бортидаги ягона шахс бўлган учувчи ҳалок бўлди. Гап 60-70 ёшли эркак ҳақида кетмоқда», – дейилади марказ хабарида.

Ҳалокатга учувчи қўнмоқчи бўлганида двигателнинг носозлиги сабаб бўлган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: