Кўчани кўп кўрган чол!..Эви биланда бобой!!! (видео)

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда мана шу чолнинг фаолияти жуда «гуллаб-яшнаб» қолди. Мен уйланаман дейди, чол. Менга битта кампир топинглар, дейди. Бир юз саксон килограмлисидан битта олгандим, бўлмади, дейди… Унинг гап-сўзларига қараганда, анча-мунчасини «қўлдан ўтказган»га ўхшайди… Агар уйлантириб қўймасанглар, меҳмонхонама-меҳмонхона юраман, дейди. Менга фарқи йўқ, дуч келгани билан ётиб кетавераман, деб «қўрқитади»… Майлида…
Аммо унинг гапларини оҳангидан бошқа нарсани «ҳиди» келаяпди. У ўзига обуначи йиғмоқчи, лайк тўпламоқчи. Шу билан худди ёшлар каби пул ишлаб олмоқчи… Ҳарматли, бобой бу масалада сизни вақтингиз анча ўтиб қолди. Энди пенсиягинани олиб, тинчгина масжидларга бориб ибодатингизни қилиб юраверинг. Пул кўпайтириб нима қиласиз? Барибир ўзингиз билан олиб кетолмайсиз… Аллоҳ, қариган чоғимизда шундай бўлиб қолишдан ўзинг асра!..