Ливан жанубида Исроил дронлари ҳужуми оқибатида бир нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Ливан жанубида Исроил дронлари ҳужуми оқибатида бир нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг дронлари Ливан жанубидаги Бинт-Жбейл шаҳри чеккасида бир қатор зарбалар берди, натижада камида бир фуқаро ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди.

Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

«Исроил дронларининг Сафо ал-Ҳава ҳудудида автомобилга ҳужуми чоғида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди”, — дейилади матнда. Шакра ва Шеба ҳудудларидан уч нафар қурбон ҳақида маълумот олинган, улардан бири оғир аҳволда касалхонада.

Аввалроқ Lebanon 24 ахборот портали Исроил қўшинлари Ливан ҳудудини артиллериядан ўққа тутиш чоғида Мейс ал-Жебел ва Кфар Кила аҳоли пунктларидаги уйларни вайрон қилгани ҳақида хабар берган эди. Мумкин бўлган қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: