«Ўқланаётган» мевалар!.. (видео)

Айланиб келиб, барибир шу «ўқлаётган»ни ўзи тушиб қолади. Ундан кўтарасига ким олади? Савдогар. Савдогар анойи эмас. Обдон ҳамма ёғини оғдар-тўнтар қилади. Аввало «ўқлаганини» билиши билан сотиб олмайди. Олган тақдирда ҳам тўрт, беш яшикдан битта чиқаради. Яъни сараларини териб, алоҳида яшик қилади… Демак, қанчадан қанча бевақт узилган узумлар увол бўлади. Мабодо, соддароқ, бошловчи савдогар сотиб олган тақдирда ҳам у бу «ўқловчи»ни ёнига қайтиб яқинлашмайди. Бундан чиқди, «ўқловчи» касод бўлади!.. Ҳозир бундай маҳсулотларни умуман четга жўнатиб бўлмайди. Чунки, у ёқда текширувчилар ўтиришибди!..