Тошкентда чироқ тез-тез ўчаётганига изоҳ берилди

Тошкентда чироқ тез-тез ўчаётганига изоҳ берилди

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳар ва вилоятларда электр таъминотида узилишлар кўпайгани кузатилмоқда. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бу ҳолатни куз-қиш мавсумига тайёргарлик, режали таъмирлаш ва тармоқларни янгилаш ишлари олиб борилаётгани билан изоҳлади.

Ҳаво ҳарорати юқори бўлган кунларда юклама ошиши туфайли авариявий узилишлар ҳам юзага келмоқда. ҲЭТ бу ҳолатлар тезкорлик билан бартараф этилаётганини маълум қилди.

Компания аҳолидан ноқулайликлар учун узр сўраб, электр узилишлари ҳақида олдинроқ огоҳлантириб боришини билдирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: