Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

4 июл куни Россия ва Украина ўртасида яна бир ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда биринчи бўлиб Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, кейинроқ Украина президенти Владимир Зеленский ҳам алмашинувни тасдиқлади.

 

«Ватанимиз ҳимоячилари ўз уйларига қайтди! Уларнинг аксарияти 2022 йилдан бери Россия асирлигида эди», деб ёзди Зеленский ўзининг Теlegram-каналида.

 

Бу июн ойи бошида Истанбулда икки давлат делегациялари ўртасидаги музокаралар чоғида эришилган келишувлар доирасидаги саккизинчи ҳарбий асирлар алмашинуви бўлди.

 

Томонлар қанча маҳбусни бир-бирига топширгани ҳақида маълумот бермаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: