Ferrari ўзининг «ҳамёнбоп нархдаги» спорткарини намойиш этди

Ferrari ўзининг «ҳамёнбоп нархдаги» спорткари Amalfi’ни намойиш этди, у ҳозирда компания автомобиллари орасида энг арзон модел ҳисобланади.
Машина 640 от кучига эга турбинали V8 двигатели билан жиҳозланган, максимал тезлиги 320 км/соат ва 0-100 км/соат тезликка 3,3 сонияда эришади, салонда Burmester 1200 Vt premium аудиотизими мавжуд.
Нархи — 240 000 евро.