Нияту, дуони аҳволига қаранг?! (видео)

Нияту, дуони аҳволига қаранг?! (видео)

Хавотир олма, ўшанча гуноҳинг ўшанчалигича қолади. Чунки, дўстларинг ҳам худди шунақа дуо қилишади. Қарабсанки, уларнинг ҳам гуноҳларини олиб турибсан. Шундай экан, тинчгина ўзингникини кечиришини сўраб дуо қилавер. Анави бола, эса икки дўппилига асални ўтказмоқчи бўлаяпди. Тозза, асал бир грамм қиёми йўқ. Мени асалариларим ақлли асал арилар, улар шакар ейишни, қиём ейишни билишмайди. Ундан кейин бу қиём, эй-й, кечирасиз асал, Хитойдан келтирилган асал таъмини берувчи кимёвий қўшимчалар маҳсули эмас… Бу асал тоғ асал. Арилар, тоғма тоғ юриб, айнан сизларни соғлиқларингизни ўйлаб гиёҳларнинг гулларидан йиғиб келган.  Шунинг учун ҳам арзон. Чунки, асаларилар менга биз йиққан асални эҳсон қилинг дейишганди. Мен эҳсон қилаяпман. Фақат шунчаки, бензин пулини берсанглар бўлди… Шу ерга келганда сотувчининг тили айланмай қолди… Энди қолганини имо ишоралар билан тушунтираяпди…

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: