Польшадаги жиддий ЙТҲ сабаб футболчи реанимацияга тушиб қолди, синглиси эса вафот этди

Диогу Жота билан боғлиқ фожиа туфайли дунё ҳали ўзига келишга улгурмай, яна бир автомобиль ҳодисаси содир бўлди – бу сафар Польшада. Маҳаллий «Легия» жамоасининг 17 ёшли ёш футболчиси синглиси билан аварияга учради. Синглиси ҳалок бўлди, у эса ҳозир реанимация бўлимида, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Ксавери Йезевски Toyota Yaris русумли автомобилида бўлган, машина дарахтга кучли урилиш оқибатида бутунлай пачоқ бўлган. Полиция ҳодиса тафсилотларини ҳали-ҳануз ўрганмоқда ва ҳалокат юз берган пайтда автомобилни ким бошқарганини аниқлай олмаган.